Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:01

Акция: Прага мусулмонлари жума намозини полиция бош биноси ёнида ўқиди


Прага мусулмонлари ўтган ҳафта шаҳардаги икки масжидда жума намозини бузиб, рейд ўтказган полициячилар ҳаракатига норозилик билдириб, бугунги жума намозини Чехия Ички ишлари вазирлиги биноси қаршисида ўқиди.

Мазкур норозилик акциясини ташкиллаштирган Чехия республикаси Мусулмон жамоалари иттифоқи раиси Муниб Алрави Озодлик билан суҳбатда ўтган жума куни иккита масжидда ўтказилган полиция рейдини “ўта номақбул ва номуносиб” дея атади:

“Биз Чех жамоатчилигига масжидларимизда ҳеч қандай ёмон иш қилинмаслигини намойиш қилмоқдамиз. Улар жума куни масжидларимиз ичиданима бўлишини ҳозир ўз кўзлари билан шу ерда очиқ ҳавода кўришади”, - Муниб Алрави.
Прага мусулмонлари жума намозини полиция бош биноси ëнида ўқиди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:35 0:00
Бевосита линк

Очиқ ҳавода ўқилган жума хутбасида имом йиғилганларни бошқа дин вакилларига нисбатан тоқатли бўлишга чақирди ва Чех жамоатчилигида ортиб бораётган исламофобия борасида огоҳлантирди:

“Динимиздан ҳижолат бўлмайлик! Эркакларимиз пайғамбаримиз суннатини бажаришга нимага ҳижолат бўлишлари керак?! Аёлларимиз эса, Роббимиз амри бўлмиш ҳижоб кийишдан нега уялишлари керак?! Дарҳақиқат Ислом фақат яхшиликка, гўзалликка ва адолатга даъват қилгувчи диндир”

Жума намозини 500 зиёд мусулмон адо этди. Ўнлаб полиция ходимлари ушбу тадбир хавфсизлигини таъминлади.

Акцияни кузатган Озодлик мухбири Алишер Сиддиққа кўра, тадбир ташкилотлари иштирокчиларни провокациялар эҳтимолидан огоҳлантирган:

- Акцияда аксил-исломий кайфиятда бўлган алоҳида шахслар ҳам кўринди. Жума намози ўқилаётган вақтда аллакимдир карнай чалиб, намозни бузишга ҳаракат қилди. Яна бир мисол, Исроил байроғини кўтариб олган икки киши жума намози ўқилган майдоннинг бир чеккасида туриб ўзларига ҳам эътибор қаратишга ҳаракат қилди, - дейди Алишер Сиддиқ.

Алишер Сиддиқ билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:52 0:00
Бевосита линк


25 апрель куни Чехия полициясининг уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими Прагадаги икки масжидга бостириб кириб, жума намозини бузган эди.

Ушбу амалиёт давомида бир нечта китоб мусодара қилинди ва 55 яшар Чех фуқароси ҳибсга олингани айтилмоқда.

Чехия мусулмон жамоалари полиция ҳаракатлари учун Чехия ҳукуматидан изоҳ талаб қилишда давом этишини билдирмоқда.

Айни пайтда Чехия қонунлари ва халқаро ҳуқуқ нормаларига зид экани айтилаётган ушбу ҳатти ҳаракатлар учун жавобгарлик талаб қилиб судга ариза йўлланмоқда.




Чехия Европанинг энг атеист давлатларидан бири

2011 йилда ўтказилган аҳоли ҳисоб-китоби чоғида чехияликларнинг 34,2 фоизи ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслигини айтган, 45,2 фоизи эса бу саволга жавоб бермасликни афзал кўрган. Жами аҳоли сони 10 миллион 512 минг кишидан ошиқроқдир.

Чехиядаги мусулмонлар саноғига оид 2007 йилда берилган сўнгги расмий маълумотда уларнинг сони 12 минг экани айтилади. Сўнгги норасмий маълумотларда эса 20 минг, баъзиларида 50 минг киши, деб келтирилади.

Европанинг диндорлар энг оз бўлган бу мамлакатидаги илк исломий ташкилот - айнан баҳс-мунозарали рейд ўтказилган "Черний мост" мавзеидаги масжид - 1991 йилда очилган Ислом жамғармаси ҳисобланади.

Узоқ йиллар масжид очишга рухсат берилмай келган Чехияда илк масжид 1998 йилда Брно шаҳрида, яна бири эса ярим йил сўнгра эса Прага шаҳрида очилган. Шунингдек, Чехия мусулмонларга масжид учун алоҳида бино қуришга узоқ вақт рухсат берилмай келган давлатлардан бири ҳамдир.

Ҳозир Чехияда жами 5 та маскан амалда масжид сифатида фаолият юритмоқда. Булардан бири Брно шаҳрида, 4 таси эса Прагада.


**********************************************************

Habar, foto va videoni Ozodlik radiosiga +420724971539 WhatsApp, Telegram raqamiga yuboring!

Jonli efirlarimizda qatnashmoqchi bo'lsangiz har Dushanba va Chorchanba kunlari Toshkent vaqti bilan 19:00 dan boshlab ozodovoz, ozodlikonline va ozodskype Skype manzillariga qo'ng'iroq qiling!

60 yildan beri habarchilik qilayotgan Ozodlik radiosi shaxsingiz sir qolishini kafolatlaydi.
XS
SM
MD
LG