Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 10:41

Украина шарқида ЕХҲТ кузатувчилари гаровдан озод этилди


Украина шарқида россияпараст айирмачилар гаровга олган ЕХҲТ ҳарбий кузатувчилари озод этилди.

ЕХҲТнинг саккиз вакили ва уларга ҳамрохлик қилган украиналик ҳарбийлар 25 апрел куни Славянск яқинидаги блок-постларнинг бирида россияпараст қуроллилар тарафидан тўхтатилиб, гаровга олинган эди.

Россияпарастлар уларни “НАТО жосуси” сифатида айблашганди. ЕХҲТ кузатувчилари қандай шартлар асосида уларни қўйиб юборгани маълум эмас.

Донецкдаги россияпараст айрмачилар етакчиси Денис Пушилин 26 апрель куни гаровга олинган ЕХҲТ кузатувчилари “бизнинг маҳбусларга алмаштирилиши мумкин”, деб айтган эди.
XS
SM
MD
LG