Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:44

Путин ва Меркель Украина бўҳронини муҳокама қилди


Россия президенти Владимир Путин кеча Германия канцлери Ангела Меркель билан телефон орқали Украинадаги бўҳронни муҳокама қилди.

Кремль матбуот хизматининг маълум қилишича, Меркель Украина шарқида қўлга олинмиш ЕХҲТ ҳарбий кузатувчиларининг озод қилинишида Россия томонидан кўрсатилган ёрдамдан қониқиш изҳор қилган.

Икки мамлакат лидерлари 2 май куни Россия, Украина ва Европа Иттифоқи вакиллари орасида Варшавада бўлиб ўтган маслаҳатлашув натижаларини эътиборга олган ҳолда, Россия газини етказиб бериш ва транзит қилиш масалалари бўйича фикр алмашганлар.

Варшавадаги музокаралар натижаларига мувофиқ, Россия томони май ойи охиригача Украина ва Европа Иттифоқи давлатларига узлуксиз газ етказиб беришни кафолатлаган.

Кремль матбуот хизматига кўра, 7 май куни Москвага ЕХҲТнинг амалдаги раиси Швейцария президенти Дидье Буркхальтер келиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG