Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:25

Малайзия Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон Бош вазири билан учрашди


Малайзия Бош вазири ўринбосари, таълим вазири Муҳиддин бин Ҳожи Муҳаммад Яссин душанба куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга оид масалалар муҳокама қилинди.

Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазири Алишер Ваҳобов билан музокарадан сўнг Малайзия Бош вазири ўринбосари Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлар билан ҳам учрашди.

Мулоқот чоғида таълим йўналишида ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳокама қилинган.

Малайзиянинг Тошкентдаги элчиси Абдул Азиз Хорунга кўра, ҳозир тахминан бир минг нафар Ўзбекистон фуқароси Малайзия олийгоҳларида ўқимоқда.

Ўтган йил 12 минг ўзбекистонлик сайёҳлик мақсадида Малайзияда бўлиб қайтган.

Расмий маълумотларга кўра, 2013 йилда Ўзбекистон-Малайзия ўртасида савдо айланмаси 71 миллион 460 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

Малайзия Бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегациянинг Ўзбекистонга тўрт кунлик ташрифи 4 май куни бошланган.
XS
SM
MD
LG