Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:18

Япония Ўзбекистонга 1,5 миллиард доллар кредит ажратиши мумкин


Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асо.
Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асо.
Япония ҳукумати 2014-2015 йилларда Ўзбекистонга 1,5 миллиард АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиши мумкин.

Буни Ўзбекистон Молия вазирлигидаги манбага таяниб РИА Новости агентлиги хабар қилди.

5 май куни Ўзбекистон пезиденти Ислом Каримов Оқсаройда Япония Бош вазири ўринбосари, молия вазири Таро Асо билан учрашди.

Ахборот агентликлари хабарига кўра, мулоқот чоғида энергетика, кон саноати, нефть-газ, кимё, электротехника, автомобилсозлик ва телекоммуникация соҳаларидаи ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган, минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилган.

Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий ҳамкорларидан бири ҳисобланади.

2013 йилда икки давлат ўртасида товар айирбошлаш 215,2 миллион АҚШ долларидан ошган.

Япониянинг Ўзбекистонга киритган сармояси ҳажми 2 миллиард 320 миллион АҚШ долларни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG