Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:34

Ҳолливуд юлдузлари Беверли-Хиллздаги Бруней султонининг меҳмонхонасини бойкот қилди


Калифорниядаги Беверли-Хиллз шаҳар кенгаши Брунейда шариат қонунлари жорий этилишини қоралаб, султонликдан Beverly Hills меҳмонхонасини сотишни талаб этди.

Бундан аввал Ҳолливуд юлдузлари Брунейда шариат қонунларига асосланган жиноят кодекси амалга кўчгани учун ҳашаматли Beverly Hills меҳмонхонасини бойкот қилганликларини билдиришганди.

Америкалик киноюлдузларисиз тасаввур қилиш мумкин бўлмаган "Beverly Hills Hotel" 1912 йилда Бруней султони пулига қурилган. Брунейда кучга кирган янги жиноят кодексида гомосексуализм, зино, ўғирлик ва аборто учун энг оғир жазо кўзда тутилмоқда.

Бу эса Ҳолливуд юлдузлари норозилигига сабаб бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG