Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:43

Полшанинг "Солидарность" йиллик мукофоти Мустафо Жамилевга берилади


Полшанинг Лех Валенса номи билан аталувчи “Солидарность” мукофотини бу йил қрим татарларининг фахрий етакчиси Мустафо Жамилев олади.

Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорскийнинг айтишича, июн ойида президент Бронислав Коморовский мукофотни Жамилевга топширади.

Совет даврида инсон ҳуқуқлари учун курашган Жамилев икки марта қамалиб чиққан.

Сўнгги ойларда у Украина бирлиги учун курашчи сифатида танилди. Мустафо Жамилев Россия аннексия қилган Қримга киритилмаяпти.
XS
SM
MD
LG