Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:33

Ўзбекистонликлар эртага Мотамга айлантирилган Байрамни нишонлайди


Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети ва бошқа шу каби йирик ўқув юртларининг асосан раҳбарлик лавозимларидаги ходимлари шу кунларда аттестациядан ўтказилаётгани, ўқув юртларининг ўқитувчи-профессорлари синовдан ўтказилар экан, асосий эътибор уларнинг ғоявий-мафкуравий принципларига қаратилаётгани тўғрисида хабар қилди мустақил журналист Абдураҳмон Ташанов ўзининг бугунги OzodNazarида.

Журналистнинг бу хабари яқинда юз берган бошқа бир воқеани ёдга солди: 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Баҳодир Ходиев бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан унинг ўрнига шу пайтгача Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети ректори лавозимида ишлаб келган Алишер Ваҳобов тайинланган эди.

Хўш, янги вазир тизимда “уй кўтара” бошладими?

8 май куни ўтказилган суҳбатда, табиийки, Иккинчи Жаҳон урушида фашизмга қарши курашган мамлакатларнинг аксариятида Ғалаба куни сифатида нишонланадиган, Ўзбекистонда эса, Хотира ва Қадрлаш кунига айлантирилган сана – 9 май ҳам тилга олинди.

Абдураҳмон Ташановнинг OzodNazarини тингланг.

Узр, лекин бу хизмат ҳозирча ишламайди
XS
SM
MD
LG