Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:51

Каримов Украина бўхронини тинч бартараф этишга чақирди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 9 май куни Тошкентдаги Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбирларда илк бор Украинадаги ҳодисаларга муносабат билдирди.

"Айрим жойларда қон тўкилаётгани, низо ва адоватлар авж олаётгани, фашизм деган бало яна бош кўтараётгани, миллатчилик, шовинизм каби хавфли офатлар майдонга чиқаётгани, бир сўз билан айтганда, вазият тобора кескинлашиб, хавф-хатарлар ортиб бораётгани барчамизни ташвишга солмасдан қўймайди, - деди Каримов.

Ўзбекистон президенти журналистлар билан учрашув чоғида Украинда юзага келган бўхронни тинч йўл билан ҳалқ илишга чақирди.

“Қарама-қаршиликларни ўз вақтида тўхтатиш керак. Бирор нарса йўқки, тинч йўл билан ҳал қилиб бўлмаса. Бунда сиёсий ирода зарур. Украин ва руслар доим бир-бирлари билан дўст бўлган. Тинчликда яшаб келган. Руслар украинга, украинлар русга уйланган", - деди Каримов.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг март ойидаги баёнотида ҳам Украинада юзага келган зиддиятни халқаро ҳуқуқ доирасида тинч йўл билан ҳал қилиш лозимлиги таъкидланганди.

Лекин, Ўзбекистондаги расмий матбуотда Украина ҳодисаларига муносабат ҳануз кўринмайди. Ўзбекистонликларнинг кўпчилиги Украинадаги воқеаларни Россия каналлари орқали кузатаётганликларини айтишади.

Кеча Донецк вилоятининг Мариуполь шаҳрида Украина ҳарбийлари билан россияпарастлар ўртасида кечган жангда йигирма нафар айирмачи ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG