Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:16

Руминия Рогозинни самолётини ўз ҳудуди орқали ўтказмади


Россия бош вазирининг ўринбосари, Россия президентининг Приднестровье бўйича махсус вакили Дмитрий Рогозин Украина ортидан Руминия ҳам самолёти парвозига ҳаво ҳудудини ёпганини билдирди.

– Руминия АҚШнинг талаби бўйича самолётимнинг парвози учун ҳаво ҳудудини ёпди. Украина ҳам ўтказмаяпти. Кейинги сафар Ту-160да учаман, - дею ёзди Рогозин ўзининг Твиттердаги саҳифасида.

Жаноб Рогозин бу тўсиқни ўзига нисбатан жорий этилган ғарб санкциялари билан боғламоқда.

8 май куни Дмитрий Рогозин Ғалаба байрамини нишонлаш учун Молдованинг айирмачи Приднестровье минтақасига сафар қилганди.
XS
SM
MD
LG