Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:35

Францияда Канн фестивали очилмоқда


Франция жанубида бугун Канн фестивали очилади. Фестивал очилиш маросимида актрисса Грейс Келли ҳаёти ҳақидаги “Монако маликаси” деб номланган француз филми намойиш этилади.

Канн фестивалининг “Олтин палма бошоғи” мукофотини олиш учун 11 мамлакатдан 18та тўлиқметражли филм даъвогарлик қилмоқда.

Улар орасида қозоғистонлик режисёр Одилхон Эржоновнинг “Мезбонлар” филми ҳам бор.

Ғолибларни аниқлаш хуқуқи 9 кишидан иборат ҳакамлар ҳайъатига юкланган, уларга машҳур режиссёр Джейн Кэмпион бошчилик қилади.
XS
SM
MD
LG