Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:18

АҚШ ҳукумати GM автомобил корхонасини 35 миллион долларлик жаримага тортди


Uzbekistan -- GM Uzbekistan's new "Gentra" sedan automobile
Uzbekistan -- GM Uzbekistan's new "Gentra" sedan automobile
АҚШ ҳукумати General Motors ширкатига 35 миллион долларлик жарима солди. Ширкат нуқсонли машиналарини вақтида бозордан қайтариб олмагани учун шундай жазога тортилди.

АҚШ Йўл хавфсизлиги бошқармаси расмийларига кўра, бу шу пайтгача автомобил ишлаб чиқарувчиларга нисбатан қўлланилган энг кучли жазодир.

Март ойида GM автомобил концерни ёқиш мосламасида носозликлар қайд этилган 2,5 миллионта енгил машинасини дунё бозоридан қайтариб олиш қарорини олганди.

Лекин ширкатнинг бу ишни вақтида тезлик билан амалга оширишнинг уддасидан чиқмагани айтилмоқда.

GM автомобилларининг кучли силкиниш билан йўлда двигатели ўчиб, машинанинг хавфсизлик ёстиқчаси ҳам ишламай қолиши борасида шикоятлар кўпайганди.

Автомобиллардаги ана шу нуқсоннинг шу пайтгача 13 одам ўлимига сабаб бўлгани айтилади.

Ширкат келажакда бундай нуқсонлар олдини олиш учун ишлаб чиқариш жараёни қайта кўриб чиқилаётганини билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG