Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:21

Жон Керри: Россия оккупацияси Қримда эски яраларни қўзғатди


АҚШ Давлат департаменти 230 минг қрим татарнинг 1944 йилда Қрим ярим оролидан депортация қилинганининг 70 йиллиги муносабати билан баёнот тарқатди.

Депортацияга учраган қрим татарларининг қайриб ярми, асосан ёш болалар ва аёллар 1944-1947 йилларда ҳалок бўлган эди.

–Ўтмишда содир этилган бу жиноят кўплаб қрим татарларининг ёдида. Россия оккупацияси ва Қримни ноқонуний аннексия қилишга уриниши шу эски яраларни яна қўзғатди, - деди АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Ҳозир қрим татарлари ҳар куни ҳужумга учрамоқда, уларга ўз тилларида гаплашишга руҳсат берилмаяпти, жамоа етакчиси Мустафо Жамилевга ватанига киришга беш йиллик тақиқ жорий этилди.

Қримда оммавий тадбирларга қўйилган тақиққа қарамай, кўплаб қрим татарлари 18 май куни Сталин депортациясининг 70 йиллигига бағишлаб ўтказиладиган намойишга чиқиш тараддуд кўрмоқда.
XS
SM
MD
LG