Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:26

Туркия: Кўмир конидаги фожиага алоқадорликда гумонланган уч киши ҳибс этилди


Кўмир конида рўй берган фожиа оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 301 киши нобуд бўлган.
Кўмир конида рўй берган фожиа оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 301 киши нобуд бўлган.
Туркия суди Сома шаҳри яқинидаги кўмир конида ўтган ҳафта рўй берган фожиага алоқадорликда гумонланмиш уч кишини ҳибсда қолдириш ҳақида қарор чиқарди.

Бу уч шахснинг исми очиқламаяпти, бироқ уларнинг бири завод директори, бошқа икки нафари миналар бўйича муҳандислар экани айтилмоқда.

Бу одамлар вазифасига совуққонлик билан муносабатда бўлганликда гумонланиб, 18 май куни қўлга олинган 22 киши билан бирга ушланганди.

13 май куни Туркия ғарбида жойлашган Сома шаҳри яқинидаги кўмир конида портлаш рўй бериб, ортидан ёнғин чиққани оқибатида 301 нафар ишчи нобуд бўлган.
XS
SM
MD
LG