Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:28

Украина шарқида россиялик икки журналист қўлга олинди


Шарқий Украинада террорчиликка қарши амалиёт чоғида Украина кучлари LifeNews телеканалидан бўлган россиялик икки журналистни қўлга олди.

LifeNews телеканали Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни журналистлар Олег Сидякин ва Марат Сайченкони озод қилишда кўмаклашишга чақирди.

Қўллари боғланган ҳолда ўтирган бу икки кишининг сурати аввалроқ интернет сайтларида, жумладан, Украинанинг УНИАН ахборот агентлиги сайтида пайдо бўлганди. Агентлик уларнинг Краматорск шаҳри яқинида айирмачилардан бўлган бир неча жанггари билан биргаликда қўлга олинганини хабар қилганди.

Якшанба куни Симферополда Қрим татарлари депортациясининг 70 йиллигига бағишланган хотира митингидан кейин “Очиқ Қрим канали” интернет лойиҳаси асосчиси Ўсман Пашаев йўқолиб қолган. Бу ҳақда унинг Facebook тармоғидаги саҳифасида хабар қилинган. Пашаев Симферополда Қрим татарлари хотира маросимини бевосита трансляция қилиш билан шуғулланганди.
XS
SM
MD
LG