Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:19

Луганскда россияпараст жанггарилар ИИБ биносини эгаллаб олди


Луганск кўчаларидан бири.
Луганск кўчаларидан бири.
Луганскда якшанба куни қуролланган гуруҳ вилоят Ички ишлар бошқармаси биносини эгаллаб олди. Гуруҳ етакчиси Юрий Ивакин ўзини “Луганск халқ республикаси”нинг “ички ишлар вазири” деб эълон қилган.

Шу куннинг ўзида Интерфакс “Жанубий-шарқ бирлашган армияси” россияпараст ҳарбий ташкилотининг маълумотига таянган ҳолда “Луганск халқ республикаси”нинг “халқ губернатори” деб аталаётган Валерий Болотов Ивакинни ички ишлар вазири этиб тайинлагани ҳақида хабар тарқатди.

Украина Ички ишлар вазирлиги қон тўкилиши ва оммавий тартибсизликларга йўл қўймаслик учун вазирликнинг Луганск вилоятидаги бош бошқармаси аппаратини Старобельск шаҳрига кўчириш ҳақида қарор қабул қилинганини билдирди.
XS
SM
MD
LG