Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 21:31

Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитига жўнаб кетди


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов кеча оқшом Шанхайга учиб кетди. Бугун унинг Хитой Халқ Республикаси раиси билан учрашиши кутилмоқда.

Ўзбекистон давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Ислом Каримов ва Си Цзинпин учрашуви чоғида стратегик шерикликнинг устувор мақсадли вазифалари ҳамда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади.

Эртага, яъни 21 май куни эса Каримов Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг IV саммитида иштирок этади. Таркибига Ўзбекистон дохил 24 та давлат кирган кенгашнинг асосий мақсади кўп томонлама муносабатларни ишлаб чиқиш орқали ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат экани айтилади.
XS
SM
MD
LG