Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:15

Йўловчи автобус Ўзбекистон ИИВ биноси панжарасига урилди


Автобус ҳалокатига ҳаракат вақтида ҳайдовчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлган.
Автобус ҳалокатига ҳаракат вақтида ҳайдовчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлган.

23 май куни тушдан сўнг “Тошшаҳарйўловчитранс” уюшмасига қарашли 57-сонли автобус Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биносининг темир панжарасига урилди. Ҳалокат натижасида бир кишининг нобуд бўлгани айтилмоқда. Олой бозори ва Эркин даҳаси йўналиши бўйича ҳаракатланадиган автобус ҳалокатига ҳаракат вақтида ҳайдовчининг юрак хуружига учрагани сабаб бўлган.



Озодликнинг мобил мухбирининг билдиришича, Мерседес русумли автобус жиддий техник шикаст кўрган ва бир қанча шахс Республика Шошилинч Тез Тиббий Ёрдам Марказига келтирилган. Шунингдек, ИИВнинг биноси ўралган 2,2 метрли темир панжара ва унинг пойдеворига жиддий зарар етган. Аммо панжара ва ИИВ биноси оралиғи қарийб 10 метр бўлгани боис ҳалокатга учраган автобус биногача етиб бормаган.

Гувоҳларга кўра, йўловчилар махсус автомобилларда Тошкент шаҳар ИИББ ва Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакиллари томонидан эвакуация қилинган. Ҳалокат пайтида ёнғин чиқмагани айтилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси навбатчиси 57-автобус ҳалoкати юзасидан маълумот бера олмаслигини айтди.
XS
SM
MD
LG