Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:35

Қрим татарлари Украинага янги президент сайлаш учун Херсон вилоятига борди


Қрим татарлари байроғи.
Қрим татарлари байроғи.
Украинада 25 май куни ўтказилаётган навбатдан ташқари президентлик сайловида овоз бериш учун қирим татарлари Херсон вилоятига борди.

Озодлик мухбирига кўра, якшанба куни эрталаб ўнлаб қрим татарлари Мажлис биноси олдидан Қрим оролига туташ бўлган Херсон вилояти томон йўлга чиққан.

Россия махсус хизматлари эътиборини жалб қилмаслик учун улар чегарада бир қатор навбатда туришган.

Новоалексеевка посёлкасида маҳаллий ҳокимият ва Мажлис расмийлари фаолларга Украина ва Қрим байроқларини топширган.

Сайлов учаскасига кетаётган қрим татарларини маҳаллий украиналиклар олқишлади.

Россия Қрим ярим оролини ўз ҳудудига аннексия қилгани боис қрим татарлари Украинадаги президентлик сайловида иштирок этиш имкониятига эга эмас.
XS
SM
MD
LG