Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:41

Польшанинг охирги коммунист лидери Войцех Ярузельский вафот этди


Войцех Ярузельский.
Войцех Ярузельский.
Польшанинг охирги коммунист лидери генерал Войцех Ярузельский 25 май куни 90 ёшида вафот этди.

Буни собиқ президент Александр Квасниевскийга таяниб Польшадаги PAP news агентлиги хабар қилди.

1981 йилда Польшага раҳбар бўлган Ярузельский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилган ва Solidarity иттифоқи раҳбари Лех Валенсани ҳибсга олиш тўғрисида буйруқ берган.

Икки йил ўтиб Ярузельский ҳарбий ҳолатни бекор қилган.

Мамлакатда тартибсизлаклар кучайиб бориши ортидан 1989 йилда Ярузельский Solidarity иттифоқи билан музокара қилишга мажбур бўлган.

Шундан сўнг Войцех Ярузельский коммунист лидерлар орасида биринчи бўлиб ярим эркин сайловлар ўтказишга рози бўлган.

Хабарларга кўра, сўнгги йилларда Ярузельскийнинг соғлиги ёмон бўлган.
XS
SM
MD
LG