Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:06

Ўзбекистон ҳукумати кўмир қазиб чиқаришни икки баробар кўпайтирмоқчи


Ўзбекистон ҳукумати 2016 йилгача кўмир қазиб чиқариш ҳажмини икки баробар кўпайтиришни режаламоқда.

UzDaily.uz нашри хабарига кўра, ҳозир мамлакатда йилига 4 миллион тонна кўмир қазиб чиқарилади.

Кўмирнинг асосий истеъмолчиси электр энергияси ишлаб чиқарадиган корхоналар ҳисобланади.

Бу корхоналар ер қаъридан қазиб олинган кўмирнинг 85 фоизини ёқади.

“Ўзбеккўмир” очиқ ҳиссадорлик жамияти маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистоннинг уч жойида - Ангренда писта кўмир¸ Шарғун ва Бойсунда тошкўмир қазиб олинмоқда.

Сўнгги йилларда газ тақчиллиги боис аҳолининг, айниқса, қиш фаслида кўмирга бўлган талаби ортган. Бироқ кўмир сотиб олишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.
XS
SM
MD
LG