Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 15:10

Кэтрин Эштон Истанбулда Эрон ташқи ишлар вазири билан музокара ўтказди


Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон Истанбул шаҳрида Эрон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф билан Теҳроннинг баҳсли ядровий дастури борасида “узоқ ва фойдали музокаралар” ўтказди.

Матбуот котиби Майкл Маннга кўра, 26-27 май кунги аввалдан эълон қилинмаган сўзлашувда Эштон хоним ва Зариф “давом этаётган жараённинг турли эҳтимолий жиҳатларини” муҳокама қилган.

Манн, Эштон ва Зариф яқин фурсатда экспертлар даражасида учрашув ўтказишни тавсия қилишганини қўшимча қилди.

Дунёнинг олти қудратли давлати ва Эрон вакиллари ўртасида навбатдаги музокаралар 16-20 июнь кунлари Вена шаҳрида ўтказилиши режаланган.
XS
SM
MD
LG