Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:14

Толиблар жанггарилари уч нафар туркман чегарачисини ўлдиргани хабар қилинди


Афғонистон шимолида жойлашган Туркманистонга чегарадош Фарёб вилоятидаги исёнчилар уч нафар туркман чегарачисини отиб ўлдирди.

Гўрмач тумани ҳокими вазифасини вақтинча бажараётган Асал Хон 27 май куни Озодликка Туркманистон сарҳадчиларига ҳужум 24 май куни уюштирилганини айтди.

Мазкур воқеа ҳақида бошқа манбалар маълумот тарқатмади.

Туркманистон расмийлари бундай воқеа содир бўлганини расман тасдиқламади.

Толибон ҳаракати ҳам бу маълумотни тасдиқламади.

Март ойида Афғонистон шимолидаги Бодғис вилояти расмийлари толиблар жанггарилари камида уч нафар туркман чегарачисини ўлдирганини айтган эди.
XS
SM
MD
LG