Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:00

Биометрик паспортни июлгача олиш шартми?


Санкт-Петербургда яшаётган хоразмлик Раҳматжон “1 июлгача биометрик паспортни олиш шартми”, дея сўради.

“Менда “рабочая виза”. Бу яқин орада Ўзбекистонга бориш ниятим йўқ. Лекин танишларим бу йил 1 июлгача янги паспорт олиш шарт дейишаяпти. Чет элда юрганлар июлгача алмаштирмаса, жазолашармиш. Илтимос шуни аниқлаштириб беринглар”,- дея мурожаат қилди хоразмлик Раҳматжон.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни қайд этиш республика бошқармаси мутахасисига кўра, хорижда юрган ўзбекистонликлар 1 июлгача биометрик паспорт олиши шарт эмас.

“Бу одамларнинг миш-миши. Бу бўлмаган гап. Агар Ўзбекистон ичкарисида бўлсангиз, 1 июлдан бошлаб, хорижга эски паспорт билан чиқа олмайсиз. Фақат биометрик паспорт билан чиқишингиз шарт. Лекин агар сиз ҳозир хорижда бўлсангиз, келиб биометрик паспорт олишингиз шарт эмас. 2015 йил декабригача вақт топганингизда келиб, янги паспорт олиб кетишингиз мумкин. Ҳеч қандай жазо йўқ”-, деди мутахасис.

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари хорижга фақат биометрик паспорт билангина чиқа оладилар. Бу шарт Вазирлар Маҳкамасининг 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган.

Дастлаб эски русумдаги паспортларнинг 2015 йил 31 декабригача амалда бўлиши эълон қилинди. Лекин йил бошида Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 1 июлидан бошлаб хорижга фақат биометрик паспорт билан чиқиш борасида қарор қабул қилди.

**********************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
XS
SM
MD
LG