Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:53

Элчихонадан биометрик паспорт олиш мумкинми?


Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдидаги навбат.
Москвадаги Ўзбекистон элчихонаси олдидаги навбат.
Дунёнинг турли бурчакларида яшаётган ўзбекистонликлар орасида шу савол жавобига қизиққаётганлар анчагина.

Биз ушбу саволга жавоб топиш учун дастлаб қарийб 5 миллион ўзбекистонлик яшаб, ишлаётган Россияга тўхталсак.

Озодликнинг Москвадаги мухбири ўрганишича, Ўзбекистоннинг Росссиядаги элчихона ва консулликлари бирорта ҳам ўзбекистонликка биометрик паспорт бермаяпти.

- Консулликлар ҳеч бир ўзбекистонликка биометрик паспорт бермаяпти. Ҳатто талабаларга ҳам бермаяпти. Ҳаммага Ўзбекистонга бориб, алмаштириб келишни айтаяпти,- деди Озодликнинг Москвадаги мухбири Умидбек.

Россиядан фарқли Европа давлатларида таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ўзи ўқиётган давлатдаги Ўзбекистон элчихоналарига мурожаат қилиб, эски паспортини биометрик паспортга алмаштириши мумкин.

Жумладан, Берлин ва Венадаги Ўзбекистон элчихоналари ўзбекистонлик талабаларга қўлида етарли ҳужжати бўлса, биометрик паспорт бераяпти.

Америкадаги ўзбек журналистларидан олинган маълумотга кўра, АҚШдаги Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллигидан ўзбекистонлик талабалар, Америкада ПМЖ - доимий яшаш ҳуқуқини олган ўзбекистонликлар биометрик паспорт олиши мумкин.

************************************************************************************

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.


XS
SM
MD
LG