Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:49

Толибон пешвоси Гуантанамодаги сафдошлари озод қилинганини “катта ғалаба” ўлароқ баҳолади


Гуантанамо қамоқхонаси.
Гуантанамо қамоқхонаси.
Толиблар лидери мулла Муҳаммад Умар америкалик аскар эвазига беш маҳбуснинг Гуантанамодан озод қилинишини “катта ғалаба”, дея баҳолади.

1 июнь кун тарқатган баёнотида мулла Умар: “Мен Афғонистондаги мусулмон миллатига самимий қутловларимни изҳор этаман”, деган.

Толиблар қўлида беш йил асир бўлган америкалик сержант Боу Бергдал АҚШнинг Афғонистондаги қўшинларига топширилганидан сўнг 31 май куни даволаниш учун Германияга учиб кетган. У Толибоннинг Гуантанамо қамоқхонасида сақланган беш нафар юқори лавозимли вакили Қатар ҳукумати қамоқхонасига ўтказилиши эвазига озод қилинган.

Кеча кутилмаган ташриф билан Афғонистонга борган АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Вашингтон сержант Бергдални озод қилиш учун анча вақтдан бери ҳаракат қилиб келганини урғулади. Пентагон раҳбари толиблар қўлида беш йил асир бўлган ягона АҚШ аскарининг озод этилгани афғон жанггарилари билан ярашиш йўлидаги уринишга туртки беришига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG