Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:08

OzodNazar: Райҳон экмай қўйди одамлар...


Умида Аҳмедова.
Умида Аҳмедова.
Сарлавҳани Муҳаммад Юсуфнинг “Дўппи киймай қўйди одамлар”дан гула кўтариб қўйганимиз йўқ. Одамлар райҳон экмай қўйганини таниқли ўзбек кинооператори ва фоторассоми Умида Аҳмедова айтди. Одамлар дўппи киймай қўйганини ҳам айтди у.

Ёзнинг дастлабки кунида Ўзбекистонга, кўпроқ Тошкентга фотоаппарати орқали nazar ташлаб беришини Умида опадан илтимос қилдик. Фотографнинг nazarи бошқаларнинг назаридан фарқ қилади, фотограф кўпчиликнинг кўзи илғамаётган нарсаларни илғайди.

Қуйида Умида Аҳмедованинг ёз арафасида туширган суратларидан бир нечасини кўришингиз мумкин.

Бас, бугун Муҳаммад Юсуфни ҳам тилга олган эканмиз, унинг “Дўппи киймай қўйди одамлар”и Сизга эндигина бошланган Ёз совғаси бўлсин.


Дўппи киймай қўйди одамлар,
Бир шоир, бир носирдан бошқа.
Сочлар силлик,
Силлиқ қадамлар,
У оғирлик қиляпти бошга.
Рост дўппилар,
Ёлғон дўппилар,
Киноларда қолган дўппилар,
Чуст дўппилар,
Анжон дўппилар
Мунчоқдек Марғилон дўппилар
Сизни киймай қўйди одамлар.
Кўнгил эса кўрмоқ тусайди,
Маданият гуллаган дамлар,
Каллага эътибор сусайди.
Дўппи киймай қўйди одамлар,
На уйда ва на кўчада.
Шукур Бурхон,
Ғафур Ғуломлар
Ечган дўппи қолди токчада.
Бу қандай кўргилик, савдо,
Дўппи киймай қўйди халойиқ…
Бошга лойиқ дўппи йўкдир, ё
Бош қолмади дўппига лойиқ!..

Мана энди Умида Аҳмедованинг OzodNazarидаги Ўзбекистон манзараларини кўринг:
XS
SM
MD
LG