Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:38

АҚШ дипломати: МО-Россия муносабатлари бошқа ҳамкорликни инкор қилмаслиги лозим


АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўийча ёрдамчиси Ниша Десай Бисвал.
АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўийча ёрдамчиси Ниша Десай Бисвал.

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўийча ёрдамчиси Ниша Десай Бисвал 2-3 июнь кунлари Тожикистонга сафар қилди. Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон билан учрашган АҚШ дипломати Озодликнинг тожик хизматига интервью берди.

Суҳбатнинг каттагина қисми бутун Марказий Осиё минтақаси ҳамда халқаро майдонда рўй берган сўнгги воқеалар хусусида бўлгани боис уни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Озодлик: АҚШ ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишга тайёрланар экан, ҳарбий юкларни олиб чиқишда халқаро коалиция, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари ҳудудидан транзит сифатида фойдаланиши тўғрисида кўп гапирилмоқда. Марказий Осиё давлатлари кўп жиҳатдан Россия таъсир доирасида қолаётгани сир эмас. Украинадаги бўҳрон боис, Россия билан АҚШ ўртасидаги муносабатлар совугани қўшинларнинг минтақа орақали олиб чиқилишида тўсиқлар яратиши мумкинми?

Ниша Бисвал: Албатта, биз Тожикистон ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари Россия билан муносабатларга алоҳида эътибор қаратишини тушунамиз. Афғонистонда ўтиш даври жараёнларида Россия билан ҳамкорлик қилишни давом эттиришга умидвормиз. Россия бу соҳада муҳим роль ўйнади ва Афғонистонда сиёсий, хавфсизлик ва иқтисодий барқаорликни таъминлашда бундай ҳамкорлик давом этади, деган умиддамиз.

Озодлик: Қирғизистоннинг “Манас” аэропортидаги АҚШ ҳарбий базаси ёпилмоқда. Баъзи хабарларга кўра, қирғиз ҳукуматининг бу қарори америкаликлар учун кутилмаган бўлган. Лекин Қирғизистон, бюджетга мўмайгина даромад келтирганига қарамасдан, “Манас” базасини ёпиб қўйди.

Ниша Бисвал: “Манас” базаси Афғонистондаги ҳаракатларимизда муҳим роль ўйнади ва бунинг Қирғизистон ҳукуматидан миннатдормиз. Қирғизситоннинг бу роли ўзаро келишилган ҳолда якунланди, бунга биз ҳурмат билан қараймиз ва базани Қирғизистонга қайта топширмоқдамиз. Ҳозирда ўз қўшинларимизни қўллаб-қувватлашнинг муқобил воситалари бўйича келишиб қўйганмиз ва ўтиш даврида тегишли ёрдамни кўрсата олишимизга ишончимиз комил.

Озодлик: Украинанинг Қрими минтақасини аннексия қилиш ортидан Россия собиқ иттифоқ республикаларини ўз таъсир доирасига қайтариш ҳаракатларини жадаллаштирди. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи тузилгани бунга битта мисол. Бунга Вашингтоннинг муносабати қандай ва Россиянинг Осиёдаги экспансиясига жавобан жавоб ҳаракатлари амалга ошириладими?

Ниша Бисвал: Президент Барак Обама ҳам, Давлат котиби Жон Керри ҳам аниқ-равшан айтганидек, Россиянинг Украинага нисбатан ҳаракатлари халқаро қонунларнинг бузилишидир ва бунинг оқибатлари бўлади. Замонавий дунёда муаммоларни ечиш учун куч ишлатиш шарт эмас. Биз Украина ва Россия ўртасида мулоқот ўрнатилиши тарафдоримиз. Украина ва Россия муносабатлари дўстона бўлишини истаймиз ва бунга эриша оламиз, деган умиддамиз. Ўтган ҳафта Украинада сайлов муваффақиятли тарзда ўтказилди ва унинг натижалари бутун халқ иродасини акс эттиради, деган ишончдамиз. Россиянинг қўшнилари билан иқтисодий муносабатларига келсак, АҚШ Марказий Осиё ва минтақадаги бошқа мамлакатлар, жумладан Россия ўртасида ижобий алоқалар ўлиши тарафдоридир. Лекин бу муносабатлар эксклюзив ёки бошқа муносабатларни инкор қилиши керак, деган фикрдамиз. Биз Марказий Осиё мамлакатларининг нафақат Россия, балки бошқа қўшнилар ва мамлакатлар билан ижобий алоқада бўлиши тарафдоримиз. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи унга аъзо мамлакатларнинг бошқалар билан иқтисод ва сиёсат соҳасидаги ҳамкорлигини чеклаши кўзда тутилгани боис, бу ўзаро манфаатларга зид, деган ишончдамиз.

Озодлик: Минтақанинг барча мамлакатлари ҳам Россиянинг бу ташаббусларини қўллаб-қувватламаётгани АҚШ учун нимани англатади?

Ниша Бисвал: Марказий Осиё мамлакатлари бир-бири билан ҳамда Осиёнинг бошқа мамлакатлари, жумладан Афғонистон билан савдо алоқаларини ўрната олишлари тарафдоримиз. Марказий Осиёнинг келажаги Осиёнинг қолган қисми билан интеграциялашувга боғлиқдир. Шунинг учун бу минтақанинг равнақи ва иқтисодий интеграциялашувига имкон берадиган савдо тузилмаси яралиши тарафдоримиз. Минтақанинг келажаги учун барча мамлакатларни ана шундай ёндашувда бўлишини истар эдик. Бир нарсани қайд этмоқчи эдим, АҚШ ва халқаро ҳамжамиятнинг барча ҳаракатлари, хусусан йўллар қуриш, темир йўллари қатновини йўлга қўйиш, электр узатиш тизимларини яратиш ҳамда CASA лойиҳаси каби ҳаракатлар Марказий Осиё минтақасини Осиёнинг қолган қисми билан интеграциялашувига қаратилган.
XS
SM
MD
LG