Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:31

Абдурасул Худойназаров: “Сил ва саратонни қамоқда орттирдим!”


Ўтган ойнинг охирида саккиз ярим йиллик қамоқдан чиққан “Эзгулик” фаоли Абдурасул Худойназаров Озодликка интервью берди. Ҳуқуқ фаоли қамоқхонада чеккан азобларини ёдга олар экан, айни пайтда қамоқда орттирган касалидан аҳволи оғирлашаётганини айтди.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг аъзоси Абдурасул Худойназаров 30 май куни Тошкентдаги 64/18-сонли жазони ўташ муассасасидан озод этилиб уйига қайтганидан сўнг, аҳволи оғирлашди.

Ангренлик ҳуқуқ фаоли Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Ҳамза туман суди ажримига кўра, Ўзбекистон Жиноят кодексининг 75-моддасига (оғир касалликка чалингани учун) биноан озод қилинган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти вакилларига кўра, Онкология илмий марказида текширувлардан ўтказилган Абдурасул Худойназаровда хавфли ўсма касаллигининг 4-босқичи, жигар, ўпка, суяк лимфа тугунларига тарқалган саратон касаллиги аниқланган.

Абдурасул Худойназаровнинг Озодликка айтишича, қамоқхонада у сил касалига чалинган. Қамоқхонадаги оғир шароит ва бемор тутқунларга етарли эътибор берилмагани сабаб унинг касаллиги саратонга айланган.

Инсон ҳуқуқи фаоли Абдурасул Худойназаров билан суҳбатни тингланг:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:32 0:00
Бевосита линк


Эслатиб ўтамиз, Абдурасул Худойназаров Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 165-моддаси (Товламачилик), 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 227-моддасида (Ҳужжатларни сохталаштириш) кўзда тутилган айбловлар бўйича 2005 йилнинг 26 июнида ҳибсга олинган ва 2006 йилнинг 12 январь куни 9,6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.

Жазо муддати тугашига саноқли кунлар қолганида хасталиги важидан қўйиб юборилган Худойназаров бир неча йилдан буён силдан азият чекиб келганига қарамай, аввалги йилларда унга нисбатан амнистия акти қўлланилмаган.

Худойназаров Бекобод қамоқхонасидаги таҳқир ва қийноқлар туфайли 2008 йил сентябрида ўз жонига қасд қилишга урингани ва бахтли тасодиф туфайли ўлим чангалидан қутулиб қолгани маълум.
XS
SM
MD
LG