Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

Обама Путинни айирмачиларга дастак беришни тўхтатишга чақирган


Оқ уй маъмурияти президент Барак Обаманинг кеча Нормандияда Россия президенти Владимир Путин билан ўтказган норасмий мулоқоти тафсилотларини очиқлади.

Қисқа мулоқот чоғида президент Обама Украинадаги тангликнинг юмшаши Россиянинг Украинада сайланган президент Порошенкони легитим лидер сифатида тан олишига боғлиқ эканини айтган.

Жаноб Обама Украина шарқидаги айирмачиларга дестак бериш ва чегара оша қурол етказилиши тўхташи кераклигини урғулаган ва икки мамлакат ўртасидаги кескинликни камайтириш учун Россияни Киев ҳукумати билан ишлашга чақирган.

Оқ уй расмийларига кўра, Обама ва Путин ўртасидаги норасмий мулоқот 12 дақиқа давом этган.

Бугун АҚШ президентининг Европа мамлакатларига сафари ниҳоясига етди.
XS
SM
MD
LG