Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 18:22

OzodNazar: Пак Кин Хенинг Ўзбекистонга ташрифи оддий ўзбекка нима беради?


16 июнь куни Корея Республикаси (Жанубий Корея) Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга илк давлат ташрифи бошланди.

Меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов кутиб олди.

Расмий хабарларга кўра, олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари, томонларни қизиқтирган минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Корея Республикаси Президенти Пак Кин Хэнинг Ўзбекистонга давлат ташрифининг асосий тадбирлари 17 июнь куни бўлиб ўтди.

“Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси раҳбарлари томонидан Стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма декларация қабул қилиниши, турли соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мустаҳкам асос бўладиган қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган”, деб хабар қилди ЎзА агентлиги.

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасидаги ўша “кўп қиррали ҳамкорликнинг бугунги ҳолати” қандай ва “уни янада кенгайтиришнинг узоқ истиқболга мўлжалланган устувор йўналишлари” нималардан иборат?

Шунингдек, Жанубий Корея Президентининг Ўзбекистонга ташрифи оддий ўзбекка нима беради?

Бу саволларни OzodNazarнинг бугунги меҳмони, ўзбекистонлик сиёсатшунос Муқимжон Қирғизбоевга бердик.

Суҳбат давомида олим Ироқдаги вазиятга доир фикрлари билан ҳам ўртоқлашди.

XS
SM
MD
LG