Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:45

Сунний жанггарилар Ироқдаги йирик нефть заводига ҳужум қилди


Ироқда сунний жанггарилар чоршанба куни автомат ва оғир қуроллар билан пойтахт Бағдоддан 200 километр шимолдаги йирик нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум уюштирди. Баижий шаҳридаги заводда ишловчи хорижлик ходимлар эвакуация қилинди. Лекин маҳаллий ишчиларнинг кўпчилиги завод ичкарисида қолмоқда.

Ўзларини “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи деб атаётган жанггарилар Ироқ шимолидаги бир қанча ҳудудларни ишғол этиб, у ерда назорат ўрнатганларидан сўнг пойтахт Бағдодга қараб юриш қилмоқда.

Бағдоддан 60 километр шимолда жойлашган Бакуба ва Тел-Афар шаҳарларида кечган жанглар ортидан Ироқ армияси сунний жанггариларни бу шаҳарлардан сиқиб чиқаришга муваффақ бўлган.

Ироқ бош вазири Нури ал-Маликий сешанба куни ироқликларни миллий бирликка чақириш учун сунний ва курд жамоалари етакчилари билан учрашди. У исёнчиларни қуролларни ташлашга даъват этди.

“Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи ҳозир Ироқ шимолидаги бир қанча муҳим шаҳарларни назорат қилмоқда.

Ўтган ҳафта мазкур гуруҳ жанггарилари Мўсул ва Тикрит шаҳарларини ишғол этганди. Душанба куни эса улар Тал-Афар шаҳрини ўз назоратига олди.
Киркукда Курд аскарлари ва ИШИД жангарилари тўқнашди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:51 0:00

Ироқдаги Ал-Қоида террор тармоғига алоқадор гуруҳлардан ажралиб чиққан “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи ихтиёрида 10 минг жанггари борлигига ишонилади.

Мазкур гуруҳ сафларида Саддам Ҳусайн даврида хизмат қилган ироқлик собиқ зобитлар ва аскарлар ҳам жанг қилмоқда.

Президент Барак Обама бугун АҚШ Конгресси лидерлари билан Ироқдаги вазиятни муҳокама қилади.

Учрашувда Конгрессдаги Республикачи озчилик лидери Митч Маконнел, Сенатдаги кўпчилик лидери, демократ Гаррри Рид, Вакиллар палатаси спикери Жон Бейнер ва Вакиллар палатасида озчиликни ташкил этувчи демократлар лидери Нэнси Пелоси иштирок этади.

Обама 12 июнь куни Сенатнинг Қуролли кучлар қўмитаси аъзолари билан Ироқдаги вазият юзасидан ёпиқ эшиклар ортида брифинг ўтказган эди.

Аввалроқ Барак Обама АҚШнинг Ироқдаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиш эҳтимоли тўғрисидаги маълумотларни рад этган эди.

Айни пайтда Обама “Ироқ ва Шом исломий давлати” гуруҳи Ироқдаги бир қатор шаҳарларни босиб олганидан сўнг АҚШ раҳбарияти жавоб чоралари тариқасида турли вариантларни кўриб чиқаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG