Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:25

“Қирғиз бўлмаган баъзи ҳожилардан 1000$ ортиқча олинаётгани – бор гап”


Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Диний ва миллатлараро кенгаш аъзоси Содиқжон ҳожи Камолиддин
Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Диний ва миллатлараро кенгаш аъзоси Содиқжон ҳожи Камолиддин

- Кейинги пайтларда исломчилар оммавий ахборот воситалари орқали Қирғизистонни ислом давлатига айлантиришга чақириқларни тарқатмоқда. Бу, албатта, ёшларга салбий таъсир қилади. Уларга барча масалаларни исломий бошқарув ёки халифалик ўрнатилганида ҳал қилиш мумкин, деган фикр уқтирилмоқда.

Бу гапни Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари Ўрўзбек Мўлдалиев 25 июнь куни, Президент Атамбаевнинг қабулидан чиққанидан сўнг, Озодлик радиоси қирғиз хизматига айтди.

Мўлдалиевга кўра, Президент билан урашувда давлатнинг диний соҳадаги сиёсати самарадорлигини оширишга қаратилган Мудофаа кенгаши қарорини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқот чоғида, шунингдек, Ҳаж сафарини уюштиришда коррупциянинг олдини олиш чора-тадбирлари ҳақида ҳам сўз бўлгани айтилди.

Қирғизистон Президенти билан шу мамлакат Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раҳбари ўртасида муҳокама қилинган масалаларга оид саволларни OzodNazar эшиттириши ислом олими, Қирғизистон Президенти ҳузуридаги Диний ва миллатлараро кенгаш аъзоси Содиқжон ҳожи Камолиддинга берди.

Содиқжон ҳожи Камолиддиннинг OzodNazarини тингланг:

XS
SM
MD
LG