Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:35

OzodNazar: Ироқ ва Сурияда “Халифалик тузилди”...


Камолиддин Раббимов.
Камолиддин Раббимов.

Рамазоннинг биринчи кунида “Ироқ ва Шом Ислом давлати” (ИШИД) гуруҳи жанггарилари ўзлари эгаллаб олган ҳудудда теократик давлат – Халифалик тузилганини эълон қилдилар. Бу ҳақда якшанба куни оммавий ахборот воситаларига ИШИД вакили Абу Муҳаммад ал-Аднаний баёнот берди.

“Ироқ ва Шом ислом давлати Шўро мажлисида Исломий халифалик таъсис этиш ва Абу Бакр ал-Бағдодийни халифа этиб тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди”, дейилади баёнотда.

Маълумотларга кўра, ал-Бағдодий Шўро мажлисининг Амиралмуслимийн лавозимини эгаллаш тўғрисидаги таклифини қабул қилган.

Душанба куни эса, Ироқ армияси матбуот вакили Қосим Атта Ироқ ва Сурияда катта ҳудудлари эгаллаб олган ва “халифалик” эълон қилган сунний жанггарилар “халқаро таҳдидга айлангани” тўғрисида баёнот берди.

OzodNazarнинг бугунги сонида сиёсатшунос Камолиддин Раббимовдан шу янгиликни шарҳлаб беришини сўрадик.

30 июнь - Украина учун ҳам муҳим сана. Шу куни кечқурун Президент Порошенко томонидан аввал эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш муддати якунига етади...

Камолиддин Раббимовнинг OzodNazarини тингланг:

XS
SM
MD
LG