Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:50

BahsOnline: Коррупцияга қарши қамчи билан курашган маъқулми, кулча биланми?


Ўзбекистон Жиноят кодексида пора олганга ҳам, берганга ҳам, воситачилик қилганга ҳам 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.
Ўзбекистон Жиноят кодексида пора олганга ҳам, берганга ҳам, воситачилик қилганга ҳам 15 йилгача қамоқ жазоси белгиланган.

BahsOnline дастурининг навбатдаги сонида “Коррупцияга қарши қамчи билан курашган маъқулми, кулча биланми?”, деган савол устида баҳслашамиз. Кўпчилик орасида тез-тез баҳс туғдирадиган бу мавзудаги мулоқот чоршанба, 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланади. Озодликнинг ozodskype, ozodlikonline ва ozodovoz Skype манзиллари орқали мулоқотимзга таклиф қиламиз.

Бу мавзуни танлашимиз боиси, сўнгги ҳафталар ичида Ўзбекистонда давлат мулозимлари ҳибсга олиниб, жиноий жавобгарликка тортилаётгани тўғрисидаги хабарлар тез-тез пайдо бўлаётганида. Ўзбекистон расмийлари коррупцияга қарши кураш чора тадбирлари доирасида ҳар йили фалонча ҳукумат амалдори қамалгани, фалончаси ишдан олингани тўғрисида ҳисобот беради. Лекин порахўр, деб ишдан олинаётгани ўрнига келган мулозим кўп ўтмай айни айблови билан яна алмаштирилишини кўриш мумкин.

Жиноят кодексининг коррупцияга доир моддалари кучайтирилиб, пора олган ҳам, берган ҳам, воситачилик қилган ҳам жавобгар ҳисобланишига қарамасдан оладиганлар, берадиганлар ва воситачилар сони камайгани йўқ. Халқаро рейтингларда Ўзбекистон энг коррупциялашган давлатлар қаторидан тушмай келади.

Хўш коррупцияга қарши фақатгина жазо чораларини кучайтириш билан курашиб бўладими? Ёки жазо билан бирга рағбат чоралари ҳам кўрилиши керакми? Балки порахўрликдан қутилишда қамчидан кўра, кулча яхшироқ кор қилар?

Навбатдаги баҳсимизда ана шу саволларга жавоб қидирамиз.

Хўш, КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ ҚАМЧИ БИЛАН КУРАШГАН МАЪҚУЛМИ, КУЛЧА БИЛАНМИ?

Кўпчилик орасида тез-тез баҳс туғдирадиган бу мавзудаги мулоқот чоршанба, 2 июль куни Тошкент вақти билан соат 19.05да бошланади.

BahsOnline мулоқотида Озодликнигн OzodSkype, OzodOvoz ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали қатнашинг.

BahsOnline дастурини www.ozodlik.org вэб саҳифамиз ҳамда Озодликнинг Facebook, Одноклассники ва Youtube-даги саҳифаларимизда жонли тинглашингиз ва унда иштирок этишингиз мумкин.

BahsOnline мулоқотимизда сиз ҳам ўз қарашларинингзни билдиринг!

XS
SM
MD
LG