Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:32

Қуддусда йўқолган фаластинлик боланинг жасади топилди


Қуддусда сешанба куни йўқолган фаластинлик ўсмириннинг жасади топилди.

Гувоҳлар болани номаълум шахслар машинага солиб олиб кетганини кўрганликларини айтишганди.

Фаластинлик ўсмириннинг ўлдирилгани ҳақидаги хабар шарқий Қуддусда тўқнашувларга сабаб бўлди.

Қуддус ҳокими Нир Баркат аҳолини босиқликка чақириб, қотиллик юзасидан холис тергов ўтказилишини ваъда қилди.

16 ёшли фаластинлик ўспириннинг ўлдирилиши уч исроиллик боланинг ўлдрилгани учун қасос бўлган, деган таҳминларни пайдо қилди.

Ўтган ой ўрталарида Ғарбий соҳилда йўқолган уч исроиллик болан душанба куни ўлик холда топилганди.

Исроил болаларнинг ўлимида Фаластиннинг Хамас жанггари гуруҳини айблаган.

Ўз навбатида Хамас болаларнинг ўлимига алоқаси йўқлигини айтиб, бу айбловларни рад этган.

XS
SM
MD
LG