Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:31

Багромдаги худкуш ҳужумда тинч аҳолидан 10 киши, НАТОнинг тўрт аскари ўлди


Афғонистон шарқида амалга оширилган худкуш ҳужумда тинч аҳолидан 10 киши, полициянинг икки ходими ва НАТО аскарларидан тўрт нафари нобуд бўлди.

Ҳужум Парвон вилоятининг Багром туманида 8 июль куни амалга оширилди.

Вилоят ҳокимияти матбуот котиби Воҳид Сиддиқийга кўра, велосипед миниб келгани хабар қилинган худкуш, маҳаллий касалхонага борган чехиялик аскарларни нишонга олган.

Чехия ҳарбийлари матбуот котиби ҳужумда тўрт нафар чехиялик аскар ва бир фуқаро жиддий жароҳат олганини билдирди.

Портлаш оқибатида тинч аҳолидан саккиз киши, жумладан, бир бола яраланган.

Ҳужум учун масъулиятни толиблар ўз зиммасига олди.

XS
SM
MD
LG