Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:10

Афғонистон: Абдулла президентлик сайловида ғолиб бўлганини иддао қилди


Афғонистон президенти лавозими учун даъвогар Абдулла Абдулла мунозарали президентлик сайловида ғолиб чиққанини иддао қилди.

8 июль куни ўз тарафдорлари олдида чиқиш қилган Абдулла сайловнинг дастлабки натижалари соҳталаштирилиб сиёсий рақиби Ашраф Ғанидан анча ортга қўйилганини иддао қилди.

- Биз мағрурмиз. Биз халқ иродасини ҳурмат қиламиз. Биз ғолибмиз. Биз сохта натижаларни на бугун, на эртага, ҳеч қачон қабул қилмаймиз, дея баёнот берди Абдулла Абдулла.

Айни пайтда Абдулла мамлакатни бирликка чақирди.

“Биз фуқаролик урушини хоҳламаймиз. Биз бўҳрон юз беришини истамаймиз. Биз бўлинишни эмас, барқарорлик ва миллий бирликни хоҳлаймиз, дея таъкидлади Абдулла Абдулла.

8 июль куни АҚШ Давлат котиби Жон Керри Афғонистонда ҳокимиятни “қонундан ташқари тарзда эгаллаб олиш” бу мамлакатга халқаро ёрдамнинг камайишига олиб келишидан огоҳлантирди.

XS
SM
MD
LG