Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:57

Туркия ТИ вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади


Туркия ТИ вазири Аҳмад Довутўғли.
Туркия ТИ вазири Аҳмад Довутўғли.

Туркия Ташқи ишлар вазири Аҳмад Довутўғли 10 июль куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Довутўғлининг Тошкентга сафари давомида икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказилиши режаланган.

Сўзлашувлар чоғида Ўзбекистон-Туркия алоқаларининг ҳозирги аҳволи ва истиқболлари, халқаро ва минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар муҳокама этилиши кутилмоқда.

Туркия Ташқи ишлар вазирини Ўзбекистон президенти қабул қилиши режаланган.

XS
SM
MD
LG