Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:35

Азиз Абдуҳакимов Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлди


Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистон меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири этиб тайинланди.

Абдуҳакимов шу кунгача Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

2010 йилдан бери Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири бўлиб келган Актам Ҳайитов қайси ишга ўтказилгани ҳозирча маълум эмас.

Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ким янги раҳбар этиб тайинлангани ҳозирча маълум эмас.

XS
SM
MD
LG