Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:52

“Каримовнинг ўрнига келадиган шахс либерал, демократ бўлиши шарт эмас...”


Ўзбекистон Мустақил давлат ҳамдуўстлигига аъзо мамлакатлар орасида биринчи ўринни эгаллади. Фақат бу суюнтирадиган пешқадамлик эмас. Foreign Policy нашри ва Америка Тинчлик жамғармасининг "Лаëқатсиз давлатлар индекси"нинг куни кеча эълон қилинган ҳисоботига кўра, Ўзбекистондан малакали кадрларнинг чиқиб кетиши 10 балли тизим бўйича 6,6 балл, деб баҳоланганки, бу МДҲдаги энг юқори кўрсаткичдир.

Қиёсланг: “оқиллар ва моҳирлар ҳижрати” бўйича Беларусь 3,7 балл, Қозоғистон 3,8 балл, Озарбайжон эса 4,7 балл, Россияда 4,8 балл, Украина 5,4 балл, Гуржистон 5,5 балл, Арманистон 5,7 балл олган.

Қирғизистон билан Тожикистоннинг кўрсаткичлари ҳам Ўзбекистонникидан озроқ: 6,1 баллдан.

Шу ва куннинг бошқа янгиликлари сиёсатшунос ва социолог Камолиддин Раббимов билан бугунги OzodNazarда муҳокама қилинди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:39 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG