Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:38

Украина шарқида яна беш нафар ҳукумат аскари ҳалок бўлди


Славянск шаҳри яқинидаги Украина аскарлари.
Славянск шаҳри яқинидаги Украина аскарлари.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши мамлакат шарқида Россия тарафдори бўлган айирмачилар билан сўнгги 24 соат давомида бўлган отишмаларда беш нафар аскар ҳалок бўлгани, 30 нафари ярадор бўлганини билдирди.

12 июль куни Кенгашнинг матбуот котиби Андрей Лисенко шанбага ўтар кечаси ҳукуматнинг назорат постлари 17 марта ўққа тутилганини айтди.

Жума куни Луганск вилоятида россияпараст айирмачилар уюштирган ракета ҳужумида армиянинг 23 аскари нобуд бўлган, юзга яқин аскар яраланган эди.

Украина президенти Петро Порошенко ҳужум қилган айирмачиларни топиб уларни жазолашга ваъда берди.

Айни пайтда Европа Иттифоқи Украина шарқида мустақил Республика эълон қилган айирмачиларнинг 11 нафар расмийсини Европа Иттифоқига саёҳат қилиши тақиқланган шахслар рўйхатига киритди.

XS
SM
MD
LG