Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 19:03

Россия чегарадаги нохуш воқеа бўйича Украинани огоҳлантирди


Москвадаги РФ Ташқи ишлар вазирлиги биноси.
Москвадаги РФ Ташқи ишлар вазирлиги биноси.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги 13 июль куни Украина-Россия чегарасида рўй берган нохуш воқеа “тузатиб бўлмас” оқибатларга эга бўлиши мумкинлигидан Украинани огоҳлантирди.

Хабарларга кўра, Украинадан отилган снаряд Россия ҳудудидаги иккита уйга келиб теккани оқибатида бир эркак ўлган, икки аёл яраланган. Воқеа Украинанинг Луганск вилояти чегарасига яқин жойлашган Россиянинг Донецк шаҳарчасида рўй берган.

Вазирлик чиқарган баёнотда Украинага норозилик нотаси топширилгани, унда мазкур воқеа “Украина томонининг суверен Россия ҳудуди ва Россия Федерацияси фуқароларига қарши агрессив ҳаракати” сифатида баҳолангани билдириган.

Украина Россия ҳудуди ўққа тутилганини инкор қилди. Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши матбуот котиби Андрей Лисенко “Украина қўшинлари Россияга қарата ўт очмагани аниқ”, дея баёнот берди.

XS
SM
MD
LG