Линклар

Шошилинч хабар
17 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:35

Исроилнинг Ғазога ҳужумларида 160дан зиёд фаластинлик ўлди


Франция Исроилни Ғазо Секторида олиб бораётган ҳарбий амалиётларини чеклашга чақирди.

Хабарларга кўра, Исроилнинг Ғазога олти кундан бери давом этаётган ҳужумлари оқибатида ўлган фаластинликлар сони 160 кишидан ошган.

13 июль куни Франция Мудофаа вазири Жан-Ив Ле Дриан Париж ҲАМАСнинг Исроил фуқароларига қарши ракета ҳужумларини қоралашини айтиб, Исроилни вазмин бўлишга ҳамда тинч аҳоли орасида қурбонлар бўлишига йўл қўймасликка чақирди.

Айни пайтда Исроил қўшинлари Ғазо шимолига қисқа рейд ўтказганидан сўнг у ерда яшовчи фаластинликларни ҳужум бошланмасидан уйларини тарк этишлари кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Фаластинликлар Ғазодан Исроилга 700дан ортиқ ракета отганига қарамай, битта ҳам исроиллик жабрланмаган.

XS
SM
MD
LG