Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:58

UzGazOilдан қувилган ишчи: Ташкилот дaвлатга ўтгач, коррупция кучайди


Озодликка ўзини UzGazOil ташкилоти ишчиси, деб тақдим қилган ва исмини ошкор қилмасликни истаган муштарийдан мактуб келди.

Қуйида ушбу мактуб ўзгаришсиз чоп этилмоқда:

"Салом ака. Мен ёзаëтганларнинг ҳаммаси ҳақиқатан бор гаплар. Ҳамма ишчи ходимлар эшитган¸ кўрган¸ билган¸ айланиб юрган гаплар¸ ишлар.

UzGazOil дaвлатга ўтгандан кейин анча коррупцион ташкилот бўлиб қолаяпти. Таниш-билишчилик авж олган. Қонун¸ ҳуқуқлар фақат UzGazOil учун ишлайди.

UzGazOil Ботир Тўраев қўлига ўтгандан кейин анча иш¸ катта ўзгаришлар бўлиб кетди.

Тўраевдан олдинги директор Убайдулла ака пайти одамларни ҳе йўқ бе йўқ бўшатишлар¸ ишчиларни подстава йўллари ёки оддий баҳоналар билан ишдан бўшатиш мана ҳозирги кунгача давом этаяпти.

UzGazOilда ҳозир фақат Ботир Тўраев қариндош-уруғи¸ маҳалласи¸ фақат унга яқин одамлар ишлаш ҳуқуқига эга бўлиб қолди. Қолганларнинг тақдири қизиқтирмайди.

Офис ишчилари ҳам инсофсиз бўлиб кетган. Ҳаммаси ишчи сервис операторларини одам ўрнида кўрмайди.

Шу вақтгача UzGazOilда қисқартириш тугатилди дейилганди¸ лекин ҳали ҳам ишчиларни офисга чақириб¸ мажбуран ариза ёздириб¸ ишдан бўшатишаяпти.

Ҳақ-ҳуқуқни талаб қилсаям бефойда. Ўзим ҳам қисқартиришга тушиб ишдан бўшаганман. Ҳозир одамни жинни қилиб алдаб бўшатволишди.

Энг қизиғи ҳозир бўш ўрин йўқ. Одам кўпайиб кетгани¸ молиявий аҳволни баҳона қилиб ишдан бўшатишаяпти. Ваҳоланки UzGazOil ҳозирги кунда энг бой ташкилотлардан биттаси.

Ботир Тўраевнинг қисқартириш тўғрисидаги буйруғида "Ишчиларни шарт-шароити¸ оилавий аҳволига қараб ишдан бўшатиш керак" деган жойи бор¸ лекин бу буйруққа офиснинг ўзи амал қилмайди.

Ҳозир бўшаган ва бўшаëтган ишчиларнинг кўпи Zeromax пайтида ишга кирган ходимлар. Танкаси йўқ слабий ходимларни ишдан ҳайдашаяпти.

Ишхи ўринлари бўшаган заправкаларга 2 ой ўтмасдан пора эвазига таниш-билишчилик қилиб Ботирнинг одамларини ишга олиб¸ қайтадан жойни тўлдиришаяпти. Қани ҳақиқат?

Ҳар куни офис эшигига қанча ишчиларнинг оила аъзолари келиб¸ йиғлаб ёлворса ҳам уларга аҳамият бермай¸ офис эшигидан ичкарига киргизмай¸ умуман қулоқ солмай чиқариб юборишаяпти.

Қани энди одил¸ қонуний иш юритадиган UzGazOil ўша бўшаганларнинг оила шароитини кўрса. Кўпининг ота-онаси йўқ¸ шароити оғир оилалар. Уларнинг кўзёши¸ дод-фарёди офисдагиларнинг парвойига ҳам келмайди.

"Раҳбар билан учрашаман¸ кўришаман" деган одамларга доим "раҳбар йўқ¸ чиқиб кетган¸ жойидамас" деб баҳона қилади.

Кўпчилик норози бўлиб кетаяпти. Уларнинг танкаси¸ таниш-билиши¸ қолиш учун бера оладиган пули бўлмаса нима қилишсин! Қани ҳақиқат?

Ҳеч қачон Ботир Тўраев ва офис ходимлари сокрашениега тушмайди. Уларга ҳеч ким тегмайди. Кўпайса кўпаядики...

UzGazOil меҳнат қонунларини поймол қилиб иш олиб бораяпти. Ҳозир офис юристлари фақат UzGazOil фойдаси учун ишлайди.

Бирон-бир ташкилотлардан текширувлар бўлса доим ишини таниш-билишчилик билан ҳал қилишади. Кўп гапларни офисдагилар тан олмайди.

Даже Озодлик суриштирса ҳам баҳоналар ҳар доим тайёр.UzGazOil ҳамма ишчиларидан "Озодлик сайтига кирмайман¸ мухбирларига маълумот бермайман. Қоида бузилса¸ ишдан бўшайман" деб тилхат ёздириб олган.

Бўшаган ходимлар ҳужжатларини олиб кетишга боришса¸ офисга киргизмасдан кўчага ходими чиқиб қоғозга қўл қўйдириб кўчанинг ўзида документини қўлига тутқазиб юборишаяпти. Умуман одамни менсимаслик бу."

XS
SM
MD
LG