Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:43

Петербургда қидирувда бўлган ўзбекистонлик ҳибс этилди


Петербург полицияси Ўзбекистон томонидан «жиноий гуруҳ ташкил этганлик» айби билан қидирувга берган 24 ёшли шахс қўлга олинганини хабар қилди. Россия Бош прокуратураси тарқатган хабарга кўра¸ «Туркистон Ислом партияси» ташкилотига алоқаси борлиги иддао қилинаётган Икром Давроновни Ўзбекистонга экстрадиция текшируви бошланган.

15 июль куни Санкт-Петербург шаҳрининг Экстремизмга қарши кураш «Э» бошқармаси ходимлари томонидан халқаро қидирувда бўлган 1990 йилда туғилган шахс қўлга олинди.

2014 йилнинг апрель ойидан буён Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан халқаро қидирувга берилган 24 яшар Икром Давронов «Туркистон Ислом партияси» ташкилотига аъзоликда гумонланаётгани айтилмоқда.

«Ўзбекистон ҳудудида жиноий уюшган гуруҳ ташкил этганлик айби билан халқаро қидирувда бўлган Икром Давронов, душанба куни ҳибс этилди. Қидирув Ўзбекистон тергови томонидан ташкил этилган. Уни экстрадиция қилиш масаласи кўрилмоқда», дейилади полиция тарқатган расмий хабарда.

Икром Давроновнинг Россия ҳудудида қонунан яшаб келгани, Ленинград вилояти Гатчино тумани Лампово қишлоғида расман қайдда тургани айтилмоқда. Санкт-Петербург ҳуқуқ-тартибот органлари бу шахснинг бирор қўпорувчилик ёки қонунга хилоф ташвиқот-тарғибот ишларини олиб боргани тўғрисида қўшимча маълумот бермаётир.

Россия ҳукумати экстремистик-террорчилик ташкилоти сифатида тақиқланган «Туркистон Ислом партияси» ташкилоти фаолиятига мамлакат ҳудудида таъқиқ қўйган.

XS
SM
MD
LG