Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:04

Ўзбекистонда енгил автомобил ишлаб чиқариш 6 фоизга кўпайгани иддао қилинди


Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси 2014 йилнинг биринчи ярмида GM Uzbekistan қўшма корхонасида Captiva русумидаги автомобил ишлаб чиқариш 2,8 марта, Malibu 1,8 марта, Cobalt ишлаб чиқариш 9,7 фоизга кўпайганини билдирди.

Айни даврда 27 минг дона Gentra ва март ойида тақдимот маросими ўтказилган 563 дона Orlando автомобиллари ҳам ишлаб чиқарилган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, жорий йил январь-июнь ойларида Ўзбекистон машинасозлик корхоналарида 916,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Бу 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 фоизга кўп.

2014 йилнинг биринчи ярмида машинасозлик корхоналарида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳиссаси Ўзбекистон саноатида ишлаб чиқарилган умумий маҳсулотнинг 20 фоизига етган.

2013 йилнинг январь-июнь ойларида бу кўрсаткич 18,4 фоизни ташкил қилган.

XS
SM
MD
LG