Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

Айирмачилар ЕХҲТ гуруҳига Малайзия самолёти қулаган ҳудудни кўришга рухсат берди


Украина шарқидаги қуролли айирмачилар халқаро кузатувчиларга 17 июль куни уриб туширилган, бортида 298 киши бўлган Малайзияга тегишли самолёт парчалари сочилиб кетган ҳудуднинг бир қисмини бориб кўришга рухсат берди.

19 июль куни Россия тарафдори бўлган айирмачилар қўмондони Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) вакилларига айирмачилар далилларга тегмагани ва самолётнинг “қора қутиси” ҳам топилмаганини айтди.

Бир кун олдин айирмачилар ЕХҲТ вакиларининг айни ҳудудга киришига йўл бермаган эди.

Шанба куни Украина ҳукумати айирмачиларни “Россия ёрдами”да халқаро жиноятнинг изларини йўқ қилишга уринаётганликда айбалади.

Айни пайтда Украина контр-разведкаси бошлиғи Малайзия самолёти Россия фуқаролари бошқарган учқичларга қарши ишлатиладиган “BUK-1” тизими ёрдамида уриб туширилганини исботловчи “рад қилиб бўлмас” далилларга эга эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG