Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:22

Малайзия самолётининг "қора қути"лари Британияда ўрганилади


Британия Бош вазири Дэвид Камерон 17 июль куни Украина шарқида уриб туширилган Малайзияга қарашли “Боинг-777” самолётининг “қора қути”сидаги маълумотлар Британияда ўрганилиб таҳлил қилинишини билдирди.

Камерон бу Ҳолландия ҳукуматининг илтимосига кўра амалга ошишини қўшимча қилди.

Бельгия Мудофаа вазирлиги эълон қилган баёнотда Бельгиянинг ҳарбий учқичи “қора қути”ларни олиб келиш учун Киев томон учиб кетгани билдирилган.

Украина шарқидаги Россия тарафдори бўлган айирмачилари “қора қути”ларни 22 июль куни эрталаб Малайзия расмийларига топширган эди.

Иккита “қора қути”даги маълумотлар бортида 298 йўловчи бўлган Малайзияга қарашли самолёт Украина шарқидаги айирмачилар томонидан Россия етказиб берган “Ер-ҳаво” русумидаги ракета билан уриб туширилгани ҳақидаги Ғарб иддаосига ойдинлик киритиши мумкинлиги кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG