Линклар

АҚШ сенаторлари Донецк айирмачиларини террорчи деб баҳоладилар


Сенат қошидаги Разведка қўмитаси раисаси Даян Финштейн.

Малайзия йўловчи учқичи уриб туширилишидан бир неча кун ўтиб¸ АҚШдаги нуфузли сенаторлар президент Обамага мактуб ëзиб¸ ўзини Донецк халқ республикаси деб атаган россияпараст айирмачиларни “хориж террор ташкилоти” деб аталадиган қора рўйхатга киритишни сўради.

Президент Обамага кеча йўлланган бу хатга етакчи демократ сенаторлар¸ Сенат қошидаги Разведка масалалари бўйича қўмита раисаси Даян Фейнштейн¸ Роберт Менендез ва Карл Левинлар имзо чеккан.

Учала сенаторга кўра¸ Донецкдаги россияпараст айирмачиларнинг нафақат осмондан учиб кетаëтган бегуноҳ йўловчиларни ўлдиргани¸ балки ҳудуддаги украинлар ҳаëтига жиддий таҳдид солаëтгани¸ улар ҳақ-ҳуқуқларини топташ¸ хусусан¸ украинларни ўғирлаш ва қийноққа солиш билан шуғулланаëтганини тасдиқловчи далиллар кўпайиб бормоқда.

Сенаторлар¸ сепаратчилар гуруҳини террор ташкилоти деб аташ баробарида¸ президент Обамадан¸ Россия мудофаа сектори¸ ëнилғи ва молия саноатига нисбатан кескин санкциялар қўллашни ҳам сўради.

XS
SM
MD
LG